Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Солиқ органлари томонидан ноқонуний ундирилган 400 млн сўм маблағ тадбиркорга қайтарилди
Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси томонидан камерал солиқ текшируви ўтказилиб, тадбиркор ҳисоб рақамидан қарийб 400 млн сўм ечиб олинган.
Пойтахтда фаолият кўрсатувчи тадбиркор Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси ходимлари хатти-ҳаракатидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилган.
Аниқланишича, Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси томонидан камерал солиқ текшируви ўтказилиб, жамият ҳисоб рақамидан қарийб 400 млн сўм ечиб олинган.
Мурожаатда кўрсатилган масала юзасидан солиқ органига юборилган қонуний талаблар асосида тадбиркор ҳисоб варақасида мавжуд бўлган фойда солиғи бўйича 340,9 млн сўм ва СОРЖ (Солиқ органларини ривожлантириш жамғармаси) бўйича 53,6 млн сўм маблағларни жамият ҳисоб рақамига қайтариш юзасидан солиқ органи томонидан хулосалар тайёрланиб, туман ғазначилик бўлимига юборилган. Натижада пул маблағлари жамият ҳисоб рақамига қайтган.
Мавзуга оид
10:00 / 29.03.2026
Лихачёв айтган триллионлар ва бюджет гарданидаги футбол — ҳафта дайжести
21:40 / 28.03.2026
Чуст тумани бош солиқ инспекторига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
21:00 / 28.03.2026
Наманганда эксперимент учун электр абонентлари ва солиқ тўловчилар бир-бирига боғлаб чиқилди
15:12 / 28.03.2026