Жаҳон | 15:50 / 02.01.2024
4369
2 дақиқада ўқилади

Украинага берилган Leopard танклари фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолди

Германия томонидан Киевга етказиб берилган Leopard-2 танкларига жангларда зарар етган ва анча эскирган. Уларни фойдаланишга қайтариш учун эҳтиёт қисмлари ҳам етарли эмас. 

Фото: PGZ_pl / Twitter

Германия Украинага етказиб берган 18 та Leopard-2А6 танкидан фақат кичик бир қисми жанговар тайёр ҳолатда, шунинг учун «Яшиллар» немис партиясининг мудофаа бюджети бўйича эксперти Себастиан Шефер уларни таъмирлаш учун зудлик билан чора кўришга чақирди. «Афсуски, тан олишимиз керакки, Украинага етказиб берилган танкларнинг жуда кичик қисмигина жанговар фойдаланиш учун яроқли бўлиб қолмоқда. Таъмирлаш жуда узоқ давом этади, чунки Литвада таъмирлаш заводида бутловчи қисмлар етарли эмас», - дея ундан иқтибос келтирган dpa агентлиги 2 январ, сешанба куни Шефернинг 2023 йил охирида Rheinmetall ва KMW мудофаа концернларига юборган хатидан.

Шефер Германия мудофаа вазири Борис Писториус билан биргаликда рождество олдидан Литвада жойлашган заводга ташриф буюрди. «Эҳтиёт қисмлар билан боғлиқ вазиятни яхшилаш учун шошилинч чоралар кўриш зарур», деб таъкидлади «Яшиллар» партияси эксперти ўз хатида. 

Танкларни таъмирлаш билан боғлиқ муаммолар

Шу билан бирга, у Украина армиясининг «Леопардлар»ни мустақил равишда таъмирлашга уриниши уларга янада кўпроқ зарар етказилишига олиб келганини таъкидлади. Себастиян Шефер Украинанинг ўзида механикларни тайёрлашни яхшилаш, кўрсатмалар бериш ёки танкларни таъмирлаш орқали бундай бузилишларнинг олдини олиш мумкинлигини ўрганишни таклиф қилди.

Март ойида Германия ҳукумати узоқ иккиланишдан сўнг Бундесвер арсеналидан 18 та Leopard-2 танкини Украинага топширди. Ушбу техника Киевга Россия ҳужумини қайтариш учун ёрдам дастури доирасида тақдим этилган. Украинага етказилган деярли барча «Леопардлар»га жангларда зарар етган ҳамда шиддатли отишма туфайли эскирган.

Мавзуга оид