Россия қўшини 2 январ куни Украина бўйлаб ёпирилма зарбалар йўллади: Киев шаҳри ва Киев области, Харкив шаҳри ва Кировоград области бўйлаб. Ҳужумлар оқибатида, сўнгги маълумотларга кўра, беш киши ҳалок бўлиб, 100 дан ортиқ киши жароҳатланган. Киев ва Харкивда энг жиддий вайронгарчиликлар кузатилган. Киевнинг Соломенский районида икки киши ҳалок бўлиб, яна 49 киши яраланган (бу ерда отишмалар вақтида кўп қаватли уй ёниб кетган); бошқа районларда ичимлик суви ва электр таъминотида муаммолар юзага келган. Харкивга Россия томонидан олти ракета учирилган — зарба Шевченково районига йўлланган, бу ерда кўп квартирали турар жой ва хўжалик қурилмалари шикастланган. 91 ёшли аёл ракета зарбаси қурбонига айланган, яна 50 киши, жумладан олти нафар бола ҳам жароҳатланган. РФ мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий-саноат комплекси корхоналарига «юқори аниқликдаги қуроллар» билан зарбалар берилгани ва «зарбалардан кўзланган мақсадларга эришилгани»ни маълум қилган. Қуйида ҳужумга учраган шаҳарлар 2 январ тонгида қандай кўринишда бўлгани акс этган суратлар.

Киев

Россия ҳужумидан кейинги Киев осмони
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Ракета зарбасидан кейин ёнғин чиққан автосалон ҳудуди
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Ўша автосалон
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Россия снаряди урилишидан ёниб кетган газ қувури ҳудудида ишлаётган ўт ўчирувчи
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Киевда ёниб кетган автосалон
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Россия ракета зарбасидан жиддий даражада шикастланган уй
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA