Жамият | 07:58 / 10.01.2024
6278
1 дақиқада ўқилади

Айрим йўловчи поездлар жадвалига ўзгартиришлар киритилди 

Ўзбекистонда айрим йўловчи поездлар жадвалига ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темирйўллари” хабар берди. 

Фото: Kun.uz

Техник сабабларга кўра, 2024 йилнинг 10 январидан бошлаб қуйидаги маҳаллий ва халқаро йўловчи поездлар жадвалига ўзгартиришлар киритилади:

91-, 93-, 95-сонли Андижон—Тошкент йўналиши 10 январ кунидан бошлаб - Андижон 16:51—Тошкент 23:49;

54-сонли Тошкент—Қўнғирот йўналиши 10 январ кунидан бошлаб - Тошкент 14:05—Қўнғирот 9:26;

9-, 15-сонли Бухоро—Қарши—Тошкент йўналиши 10 январ кунидан бошлаб - Бухоро 16:14—Тошкент 22:50;

128-сонли Қўнғирот—Андижон йўналиши 10 январ кунидан бошлаб - Қўнғирот 6:45—Андижон 10:28; 

127-сонли Андижон—Қўнғирот йўналиши 10 январ кунидан бошлаб - Андижон 19:42—Қўнғирот 22:37;

124-сонли Тошкент—Волгоград йўналиши 10 январ кунидан бошлаб - Тошкент 23:58—Волгоград 9:30.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид