Ҳужжат қуйидагиларни назарда тутади:

  • бюджетлаштириш дастурий тизимини жорий қилишда бюджет дастурларини ишлаб чиқиш тартиби ва муддатлари;
  • бюджет дастурининг мақсадли кўрсаткичлари ва уларга қўйиладиган талаблар;
  • бюджет дастурларини молиялаштириш манбалари;
  • бюджет дастурларининг бажарилишини таъминлаш ва назорат қилиш, шунингдек уларнинг ижроси бўйича ҳисоботларни тайёрлаш;
  • бюджет дастурларининг самарадорлигини баҳолаш ва уларнинг реализацияси тўғрисидаги маълумотларнинг шаффофлигини таъминлаш.

Бюджет дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг устувор йўналишлари:

  • давлат бюджетидан ҳар йилги ажратмалар доирасида аниқ мақсадлар ва натижалар асосида сифат ва миқдорий кўрсаткичларни (индикаторларни) шакллантириш;
  • бюджет лойиҳасини тайёрлаш ва қабул қилишда бюджет тақсимловчиларнинг молиявий мустақиллигини ошириш;
  • бюджет дастурларини амалга ошириш учун масъул бўлган бюджет тақсимловчиларнинг жамоатчилик олдида ҳисобдорлиги;
  • ижтимоий-иқтисодий соҳаларда белгиланган стратегик мақсад ва вазифалардан келиб чиқиб амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини таҳлил қилиш ва баҳолаш.

Иқтисодиёт ва молия вазирлигига 2024 йил 1 сентябргача UzASBO дастурий комплексида бюджет дастурларини шакллантириш, тасдиқлаш, рўйхатга олиш ва амалга ошириш бўйича ҳисоботларни электрон шаклда тақдим этиш топширилган.