Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кучли шамол туфайли Самарқанд вилоятининг аҳоли зич яшайдиган тўртта ҳудудида электр таъминоти ўчирилди
Ургут, Паст Дарғом, Самарқанд туманлари ва Самарқанд шаҳрида 12 мингдан ошиқ истеъмолчи электр таъминотидан узилган. Юқоридаги ҳудудларда қарийб 2 миллион аҳоли яшайди.
Бугун, 13 январ куни Самарқанд вилоятида кучли шамол эсаётгани туфайли хавфсизликни таъминлаш мақсадида айрим электр тармоқлари ўчирилган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жумладан, Ургут, Паст Дарғом, Самарқанд туманлари ҳамда Самарқанд шаҳрида 12 500 та истеъмолчи қисман электр таъминотидан узилган.
“Кучли шамол эсиши тўхтагач, электр энергияси етказиб берилиши таъминланади. Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, 12 январ куни тундан бошлаб Самарқанд вилоятининг бир қатор ҳудудларида вақти-вақти билан кучли шамол эсиб турибди. “Ўзгидромет” 13 январ куни жойларда шамол тезлиги секундига 15-20 метргача етишини маълум қилганди.
Ижтимоий тармоқларда кучли шамол туфайли Самарқанд шаҳрида кўча четида турган Cobalt машинаси устига дарахт қулаб тушгани тасвирланган фотосурат ҳам тарқалди.
Аввалроқ, 10 январ куни кучли шамол Жиззах вилояти Фориш тумани ҳокимлиги мажлислар зали биносининг томини учирган ва оқибатда олтита машина шикастланганди.
Мавзуга оид
18:37
Фарғона ва Сурхондарёда сел кузатилди, Самарқандда кўчаларни сув босди
10:03 / 01.05.2026
Электрдаги йўқотишлари юқори бўлган 44 та ҳудуднинг электр корхонаси раҳбари ишдан олинди
09:13 / 25.04.2026
Тошкентда электр корхонаси муҳандислари 8 минг доллар билан ушланди
09:45 / 21.04.2026