2023 йилда жами 61,3 минг нафар чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2023 йилда даволаниш мақсадида энг кўп ташриф буюрган давлатлар фуқаролари сони бўйича Тожикистон етакчилик қилмоқда – 43,2 минг нафар.

Ундан кейинги ўринлардан даволаниш мақсадида мос равишда 10,7 минг нафар ва 5,5 минг нафар фуқароси ташриф буюрган Қозоғистон ҳамда Қирғизистон жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • Россия – 1,1 минг нафар;
  • Туркманистон – 0,6 минг нафар;
  • бошқа давлатлар – 0,2 минг нафар.