12 январ куни Қатарда Осиё Кубоги-2023 бошланди – Осиё Футбол Конфедерациясига аъзо мамлакатлар терма жамоалари ўртасида футбол бўйича мамлакатимиз миллий терма жамоаси иштирок этаётган 18-турнири. Ушбу тадбир шарафига Beeline Uzbekistan барча спорт мухлислари ва мижозлари учун манфаатли таклифлар, бонуслар ва ёқимли совғаларни олиш ҳамда iPhone 14 Pro Max ютуқли ўйинида иштирок этиш имконияти билан “Футбол ярмаркасини” бошлади. Акция 2024 йил 10 февралгача амал қилади.
Акция иштирокчисига айланиш осон – аввал Beeline Uzbekistan иловасини юклаб олишингиз ёки сўнгги версиясигача янгилашингиз керак. Янги версия ўрнатилган бўлса, “Футбол ярмаркаси” акция белгисини босинг ва совғали футбол тўпларини очинг. Буни кунда уч мартагача амалга ошириш мумкин. Совринлар тасодифий тарзда чиқади — яъни ҳаммада 30% чегирмали MULTI KUCH тарифлари, MI-FI роутерлар, бренд эсдалик совғалари, 2 024 МБ, 2 024 дақиқа ва 2 024 СМС кўринишидаги бонусларни, шунингдек, Beeline TV (IVI, PREMIER, Megogo)даги оммабоп хизматлар учун промокодлар ёки турли ҳажмдаги 30 кунлик трафик пакетларини 60% чегирма билан олиш имконияти тенг бўлади.
Ҳар куни ярим тунда бонуслар ва пакетлар рўйхати янгиланади, бу эса турли совринларни олиш имкониятини оширади.
«Биз ушбу муҳим тадбир давомида мижозларимиз ва мухлисларимизни хурсанд қилишни ва уларга бонуслар ва совғалар олиш, шунингдек, Кубок ўйинларининг ўтказилишини кузатиб бориш ва жамоамизни биргаликда қўллаб-қувватлаш имкониятини яратмоқчимиз. Ишончимиз комилки, бу акция нафақат футбол мухлисларини қизиқтиради», — дея улашади Beeline Uzbekistan тижорат директори Максим Ефремов.
Энг фаол иштирокчиларни iPhone 14 Pro Max ютуқли ўйини кутади, бу ҳақида Beeline Uzbekistan иловасида эълон қилинади. Бош совринни ютиб олиш имкониятига эга бўлиш учун иловани юклаб олиш ёки янгилаш, рўйхатдан ўтиш ва ўйин бошланиши ҳақидаги эълонни кутиш керак. Унда иштирок этиш учун фойдаланувчи футбол ўйини натижасини тахмин қилиши, сўнг Beeline TVʼда рўйхатдан ўтиши ва камида 15 сония давомида исталган видеоконтентни томоша қилиши керак. Ғолиб рандомайзер ёрдамида барча шартларни бажарган иштирокчилар орасидан аниқланади ва натижалар Beeline Uzbekistan ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида жонли эфирда эълон қилинади.
Футбол ярмаркаси шартлари ҳақида батафсил маълумот digital-оператор сайтида мавжуд.
***















