Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда йўлдан ўтиб кетаётган ЙПХ ходимларини ҳақорат қилганлар 10 суткага қамалди
Косон туманида 4 нафар эркак машинада йўлдан ўтиб кетаётган ЙПХ ходимларини ҳақоратлаб видеога олган ва уни Telegram`да тарқатган. Уларнинг ҳар бирига 10 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Қашқадарё вилояти Косон туманида йўлдан ўтиб кетаётган йўл-патрул хизмати ходимларини ҳақоратлаган эркакларга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Milliy TV телеканали дастурида хабар берилди.
4 нафар эркак йўлдан ўтиб кетаётган ЙПХ ходимларининг автомашинасини видеога олиб, ходимларни турли сўзлар билан ҳақорат қилган. Видеони Telegram орқали турли гуруҳларга жўнатган.
«7 январ куни ўртоқларимиз билан йиғилдик. Спиртли ичимлик ичиб олгандик, кейин ташқарига чиқдик. Ўша вақтда маҳалламизнинг Telegram гуруҳига йўлдан ўтаётган ГАИ машинасига қараб ҳақоратли сўзлар ишлатдик», — дейди эркаклардан бири.
Жиноят ишлари бўйича Косон тумани суди ҳукми билан уларнинг ҳар бирига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик) ва 194-моддаси (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисми билан 10 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026