Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига миграция ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жарима миқдорларини аниқ белгилаш ва маъмурий ишларни кўриб чиқишда фуқароларга енгиллик яратишга қаратилган нормалар киритилмоқда.

Қонун лойиҳаси билан маъмурий жазолар миқдорини камайтириш, уларни бир хил кўринишга келтириш, маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг хавфлилик даражасидан келиб чиққан ҳамда аҳолига енгилликлар яратиш лозимлигини инобатга олган ҳолда белгиланишини таъминлаш мақсадида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг айрим моддаларига ўзгартишлар киритилмоқда.

Кодекснинг 223- ва 223-3-моддаларида кўрсатилган ҳуқуқбузарликлар учун белгиланадиган жарималар миқдори бир хил кўринишга келтирилмоқда. Бу ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва электрон иш юритув тизимидан унумли фойдаланишни таъминлашга хизмат қилади.  

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан маъқулланди.