Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётган хонадон аниқланди
Қонунбузардан 400 литрдан ошиқ қўлбола ёғ, ярим тоннадан ошиқ чигит ва турли ускуналар ҳужжатлаштириб олинган.
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётган хонадон аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда.
Департаментнинг Шаҳрисабз туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда фуқаро М.Т. ўз уйининг ёрдамчи хўжалигида яширин цех ташкил қилиб, истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотлари ишлаб чиқараётгани аниқланган.
Қонунбузардан 410 литр қўлбола ёғ, 522 кг чигит, 4 дона электр двигател, жувоз ускунаси ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
23:02 / 03.07.2026
“Ўлганнинг устига тепган”: Қашқадарёда ўнлаб фуқаронинг кредитга олинган машиналари ғойиб бўлди
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026