Ўзбекистон | 13:00 / 22.01.2024
2322
2 дақиқада ўқилади

Давлат активларини бошқариш агентлигининг вазифалари белгиланди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Давлат активларини бошқариш агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Президент қарорига мувофиқ, Давлат активларини бошқариш агентлигининг вазифалари белгиланган, шу жумладан:

  • давлат активларини бошқариш ва хусусийлаштириш бўйича ваколатли давлат органи сифатида ягона сиёсатни юритиш; 
  • давлат активларини очиқ ва шаффоф хусусийлаштириш орқали уларнинг иқтисодиётдаги улушини муттасил қисқартириб бориш, хусусийлаштириш тартиб-таомилларини соддалаштириш;
  • давлат мулки ҳисобини юритиш, бошқариш ва хусусийлаштириш ҳамда тўловга қобилиятсизлик жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш;
  • давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган хўжалик жамиятлари ва давлат унитар корхоналарини ислоҳ қилишда иштирок этиш ва бошқалар.

Давлат активларини бошқариш агентлиги тўғрисидаги низом қуйидагиларни белгилайди: 

  • агентлик мақоми ва фаолиятининг устувор йўналишлари, вазифалари ва функциялари;
  • марказий аппарат ва ҳудудий бўлинмаларнинг мажбуриятлари ва масъулияти;
  • агентлик вакилларининг асосий функционал вазифалари ва мажбуриятлари;
  • агентлик фаолияти самарадорлиги ва маҳсулдорлигини баҳолаш самарадорлигининг мезонлари ва кўрсаткичлари.

Агентлик ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази – давлат мулки бўлган бўш турган нотурар бино ва иншоотларни, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини аниқлаш ва ҳисобини юритиш, уларни сақлаш ва самарали фойдаланиш бўйича ваколатли давлат муассасаси ҳисобланади, шу жумладан: 

  • ижарага беришни ташкил этиш, ижарага берилган давлат мулки объектларини ва улар бўйича маблағларнинг ҳисобини юритиш;
  • давлат муассасалари (корхоналар)га бириктирилган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланилиши ва уларнинг сақланишини белгиланган тартибда текшириш;
  • ортиқча қисмини, шунингдек фойдаланилмаётган ёки мақсадсиз фойдаланилаётган давлат мулки объектларини олиб қўйиш.

Мавзуга оид