Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги авиақатновлар ҳафтасига юзтага етказилади
Шунингдек, йўловчиларга хизмат кўрсатувчи авиакомпаниялар сони ҳам оширилади.
Хитой пойтахти Пекин шаҳрида Ўзбекистон Транспорт вазирлиги делегацияси ҳамда Хитой авиация маъмурияти ўртасида келишув баёни имзоланди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Қайд қилинишича, келишув баёни томонлар ўртасида авиақатновлар ҳажмини ҳафтасига юзтага (ҳар икки мамлакат авиакомпаниялари томонидан элликтадан) олиб чиқиш, парвозлар географиясини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон ва Хитой авиакомпаниялари учун икки мамлакатнинг исталган шаҳрига парвоз этиш имкониятини яратиш (ҳозир парвозларни амалга ошириш учун 7 та шаҳар белгиланган), шунингдек, хизмат кўрсатувчи 3 та авиакомпания сонини оширишни назарда тутади.
Келишув Хитой авиацияси маъмурияти томонидан мамлакат қонунчилигига мувофиқ ички келишув жараёни тугатилгандан сўнг, жорий йил апрел ойида икки мамлакат авиация ҳукуматларининг қўшимча учрашуви якунларига кўра кучга киради.
Мавзуга оид
18:30 / 02.07.2026
АҚШ 50 йиллик тақиқдан сўнг товушдан тез учувчи самолётлар парвозига рухсат беради
08:50 / 17.06.2026
Келажак авиациясини ўзгартириши мумкин бўлган 7 та самолёт
09:35 / 12.06.2026
МАКС авиакосмик кўргазмаси яна бир йилга қолдирилди
08:17 / 03.06.2026