Ўрмон фонди ер участкаларини ижарага бериш билан боғлиқ назорат текширувлари ўтказилиши натижасида 24 та жиноят, 61 та маъмурий ва 39 та интизомий ишлар қўзғатилиб, судларга 126 та даъво аризалари, корхона ва ташкилотларга 38 та тақдимномалар киритилди.
24 минг 79 та ҳолатда тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашув ва бюрократик тўсқинликлар аниқланиб, бартараф этилган, 11 минг 905 нафар тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.
Мониторинг давомида прокуратура аралашуви талаб қиладиган жами 1 минг 78 та танқидий материаллар аниқланган. Уларнинг барчаси кўриб чиқилиб, тегишли муносабат ва баёнотлар берилган.
34 та қўпол қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган.
















