Kun.uz сайти ўз анъанасига мувофиқ, 2024 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон қонунчилигида рўй берадиган айрим ўзгаришларни эслатиб ўтади.
Маиший техникалар импортида талаб
Президентнинг “Электротехника саноатининг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”га қарорига асосан 2024 йил 1 февралдан бошлаб маиший техникалар импортида ишлаб чиқарувчининг расмий дилери бўлиши талаб этилади.
Қарор билан Ўзбекистонга олиб киришда сифати, хавфсизлиги ва сервис кафолатини таъминлайдиган ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили ёки расмий дилерлари мавжуд бўлиши талаб қилинадиган маҳсулотлар рўйхати ҳам тасдиқланган. Рўйхатга қуйидагиларга киритилган:
– алюмин радиатор;
– сув иситиш қозони;
– сув иситкич;
– буғ қозони;
– чангюткич;
– кир ювиш машинаси;
– совиткич, музлаткич;
– телевизор, монитор;
– маиший газ печи;
– духовка, печка;
– микротўлқинли печ,
– дазмол;
– сув қайнаткич;
– кондиционер;
– сув насоси.
Касаначилар учун ўқув курслари
2023 йил 21 декабр куни президентнинг “Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизлар фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинганди.















