Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ навбатдаги саммитида Киевга ҳарбий ёрдамни ошириш масаласи муҳокама қилинади
Германия ҳукуматига кўра, келаси ҳафта бўлиб ўтадиган Европа Иттифоқи саммити кун тартибидан Украинага қўшимча ҳарбий ёрдам кўрсатиш масаласи ўрин олган. Канцлер Олаф Шолц Европа Иттифоқининг бошқа давлатларини Украина армиясига ёрдамни кенгайтиришга чақирди.
Европа Иттифоқининг навбатдаги саммити мавзуларидан бири Украинага Россия ҳужумига қарши курашда ҳарбий ёрдамни ошириш бўлади. Германия ҳукумати вакили 24 январ, чоршанба куни Берлинда бўлиб ўтган матбуот анжуманида: «Бу масала бир ҳафтадан кўпроқ вақт ичида Брюссел кун тартибига киритилади», деди.
Шолц ЕИ давлатларини Украинага ҳарбий ёрдамни оширишга чақирди
Айни пайтда, Германия канцлери Олаф Шолц яна Европа давлатларини Украинага ёрдамни оширишга чақирди. 2024 йилга режалаштирилган Европа Иттифоқи ёрдами ҳажми етарли эмас, деди Шолц ҳафталик Die Zeit газетасига берган интервюсида. «Европа ҳар бир давлат қандай ҳисса қўшиши мумкинлигини муҳокама қилиши керак, шунда биз ёрдамни сезиларли даражада оширишимиз мумкин», деди у.
Канцлернинг сўзларига кўра, ҳозирда Европа Иттифоқининг Украинага ҳарбий ёрдами ярмидан кўпи Германиядан келади. Шу билан бирга, агар Қўшма Штатлар кейинги қўллаб-қувватлашни рад этса, Германия Киевга асосий қурол етказиб берувчига айлана олмайди, Европа Иттифоқининг бошқа давлатлари ҳам ўз ҳиссасини сезиларли даражада ошириши керак, деб таъкидлади Шолц.
Январ ойи ўрталарида Германия 2024 йилда Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш учун аввал режалаштирилганидек 4 миллиард эмас, балки 7 миллиард евродан кўпроқ маблағ ажратиши маълум бўлди. Бу ҳақда Германия ҳукумати матбуот хизмати Шолц ва АҚШ президенти Жо Байден ўртасидаги телефон суҳбати якунлари бўйича маълум қилди. Германия ва АҚШ етакчилари ўз суҳбатида Украина ўзини Россия ҳужумидан ҳимоя қилишда давом этаётган бир пайтда унга молиявий, ҳарбий ва гуманитар ёрдам кўрсатиш зарурлигини таъкидлади, деди Германия ҳукумати матбуот котиби Штеффен Хебештрайт.
Мавзуга оид
08:58 / 19.06.2026
Орбансиз саммит: ЕИ Украина бўйича ягона позицияга келди
08:22 / 19.06.2026
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни илк бор бир йилга узайтирди
09:45 / 16.06.2026
Украина ва Молдова ЕИ аъзолиги сари яна бир қадам ташлади
08:58 / 04.06.2026