Тошкентда ЙТҲ оқибатида бир киши вафот этди
Чилонзор туманида "Малибу-2" ва "Спарк" иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида "Спарк" ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этди.
Жорий йилнинг 26 январ куни соат 02:20 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор кўчаси Чилонзор буюм бозори қаршисида йўл-транспорт ҳодисаси кузатилди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, 2004 йилда туғилган А.Т. бошқарувида бўлган "Малибу-2" русумли автомашинаси ҳамда 1997 йилда туғилган Б.Б. бошқарувида бўлган "Спарк" русумли автомашинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида "Спарк" русумли автомашина ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, "Спарк"нинг 1 нафар йўловчиси тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
"Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз", дейилади хабарда.
Мавзуга оид
08:10 / 22.10.2024
Чилонзор метро бекати яқинидаги автобекат модернизация қилинади
08:40 / 21.10.2024
Тошкентда содир бўлган ЙТҲда уч киши жароҳатланди
13:05 / 30.09.2024
Чилонзордаги мактабда ўқувчини урган аёл жаримага тортилди
14:00 / 18.09.2024