Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция Ўзбекистон ҳудудларида сув таъминоти бўйича янги лойиҳаларни амалга оширади
Париж шаҳрида Франция компанияси вакиллари билан Ўзбекистон ҳудудларида сув таъминоти тизимини ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистоннинг Париждаги элчихонаси дипломатлари Франциянинг Eiffage компаниясининг халқаро сув ва атроф-муҳит бўйича директори Николя Сюро ва тижорий ишлар бўйича масъул Адел Туа билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Мулоқот чоғида сув қувурларини қуриш, энергия ва сув тежамкор технологияларини жорий этиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, Ўзбекистон қурилиш соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш марказларида фаолият кўрсатаётган ўқитувчиларни Eiffage компанияси томонидан ташкил этиладиган ўқув дастурларида малака оширишини таъминлаш имкониятлари муҳокама қилинди.
Николя Сюро Франция президентининг 2023 йил 1-2 ноябр кунлари Ўзбекистонга амалга оширган ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувлар икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлади. Унинг айтишича, корхона Қашқадарё вилоятида жаҳон андозаларига жавоб берадиган узоқ муддат хизмат қилишга мўлжалланган сув қувурларини қуриш, энергия ва сув тежамкор технологияларини татбиқ этиш ҳамда сув инфратузилмасини самарали бошқариш тизимини жорий этиш лойиҳасини самарали амалга оширишни мақсад қилган.
Учрашув якунида томонлар мазкур йўналишларда ўзаро ҳамкорликни янада жадаллаштириш ва улар юзасидан тегишли музокаралар ташкил этишга келишиб олди.
Мавзуга оид
20:32 / 13.06.2026
Ўзбекистонликлар учун Францияда мавсумий иш таклиф этилмоқда
10:08 / 11.06.2026
Ёнилғи нархлари ошиши Европада электромобилларга талабни кучайтирди
10:40 / 09.06.2026
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
08:50 / 08.06.2026