Шавкат Мирзиёев уй-жой, қурилиш, коммунал хўжалиги, транспорт ва экология соҳаларида амалга оширилган ишлар ва устувор вазифалар юзасидан йиғилишда 16 туман ҳокимларининг лавозимга лойиқлиги кўриб чиқишни топширди.
Мажлисда ўтган йили ҳудудларда 2 мингта кўп қаватли уй-жой қуриб, аҳолига топшириш бўйича олинган режа тўлиқ бажарилмай қолгани, яъни 124 та уй-жой қурилиши якунланмагани, қурилган уйлардан 450 таси ҳалигача фойдаланишга топширилмагани қайд этилди.
Бундан ташқари, уй-жойга талаб юқори бўлса-да, 2023 йилда 16 та туманда бирорта кўп қаватли уй-жой қурилмагани, туман ҳокимлари буни режа ҳам қилмагани танқид қилинди.
Шу сабабли бош вазир Абдулла Ариповга Нукус, Қоровулбозор, Навбаҳор, Косонсой, Нуробод, Олтинсой, Музработ, Қизириқ, Бандихон, Оқолтин, Сайхунобод, Мирзаобод, Ховос, Пискент, Қўштепа, Боғдод туманлари ҳокимларининг лавозимига лойиқлигини кўриб чиқиш топширилди.
Маълумот учун:
- Қорақалпоғистоннинг Нукус туманига 2023 йил августидан буён Зияуатдин Зайтов;
- Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманига 2018 йил мартидан буён Акмал Остонов;
- Навоий вилоятининг Навбаҳор туманига 2022 йил майидан буён Азамат Ўроқов;
- Наманган вилоятининг Косонсой туманига 2021 йил декабридан буён Дилмурод Қодиров;
- Самарқанд вилоятининг Нуробод туманига 2022 йил октябридан буён Сирожиддин Бердиқулов;
- Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманига 2023 йил январидан буён Баҳром Маҳматрайимов;














