Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳукумати раҳбарлари сув соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди
Томонлар трансчегаравий сув ҳавзаларини биргаликда бошқариш ва улардан фойдаланиш борасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга тайёр эканлигини тасдиқлади.
Алмати шаҳрида бўлиб ўтадиган Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилиши арафасида Қозоғистон бош вазири Алихон Смаилов Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан музокаралар ўтказди.
Суҳбат чоғида савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, қишлоқ хўжалиги, транзит-транспорт, газ соҳаларидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш бўйича «Йўл харитаси»ни амалга оширишнинг бориши ва кооператив саноат лойиҳалари натижалари кўриб чиқилди.
Учрашувда давлатлараро сув муносабатларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Томонлар трансчегаравий сув ҳавзаларини биргаликда бошқариш ва улардан фойдаланиш борасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга тайёр эканлигини тасдиқлади.
Алихан Смаилов сўзларига кўра, Ўзбекистон Қозоғистоннинг энг йирик савдо ҳамкорларидан биридир. 2022 йилда товар айирбошлаш ҳажми режалаштирилган 5 миллиард долларга етган. Ўтган йилнинг 11 ойида ўзаро товар айирбошлаш ҳам яхши натижаларни кўрсатиб, 4,1 миллиард долларни ташкил этди.
Ўз навбатида Абдулла Арипов Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик дўстлик ва яхши қўшничилик ва ўзаро ҳурмат руҳида жадал ривожланиб бораётганини таъкидлади.
Мавзуга оид
23:21 / 05.08.2024
Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасидаги чегара сув тошқини туфайли ювилиб кетгани маълум бўлди
21:49 / 11.06.2024
Россия ва Эрон ҳамкорлик шартномаси тузиш жараёнини тўхтатди
18:30 / 22.05.2024
Қирғизистон-Ўзбекистон автомобил йиғиш заводи тест режимида ишга туширилади
20:56 / 17.05.2024