Фарғонада “метан заправка”да жанжал юз берди. Бир киши вафот этган
Икки шахс процессуал тартибда ушланиб, уларга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Иллюстратив фото
Данғара туманида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш шохобчасида уч нафар шахс ўртасида жанжал келиб чиқди. Уларнинг бири вафот этган.
Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, воқеа 2024 йилнинг 3 феврал куни содир бўлган.
Безориликнинг олдини олиш мақсадида, уларни ажратиш учун келган бошқа шахсга ҳам фаол қаршилик кўрсатилган. Бир неча вақтдан сўнг, 23 ёшли ушбу шахс ҳушини йўқотган ва шифохонага олиб борилаётган вақтида вафот этган.
Олиб борилган тергов олди текшириш ҳаракатлари давомида Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан икки шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган ва улар процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда марҳумнинг ўлими юзасидан Данғара тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. Унинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертизаси тайинланган.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

09:32 / 26.03.2025
Кремл ҳужум қилинмайдиган энергетика объектларини маълум қилди

18:04 / 25.03.2025
АЭСда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг нархи қанча бўлади?

14:01 / 25.03.2025
Ўзбекистон яна нетто газ экспортчисига айланди

21:33 / 24.03.2025