Наманганда мавсумдаги дастлабки расмий ўйинда стадионга 20 мингдан ортиқ томошабин ташрифи кузатилиб, ўйингоҳ мухлислар билан лиқ тўлди. Самвел Бабаян шогирдлари Марсело Галярдо мураббийлигидаги Саудия Арабистони чемпионига қарши биринчи ўйинда тенгма-тенг кураш олиб бориб, дуранг қайд этишди. Баҳсда ҳисоб очилмади – 0:0. Шу куни Канте ва Фабиньо сингари юлдуз ўйинчилар меҳмон жамоа сафида тўп суришди.
Шу тариқа, чоракфинал йўлланмаси соҳиби бир ҳафтадан кейин – 22 феврал куни Жиддада ўтадиган жавоб баҳсида маълум бўлади.
ОЧЛ. 1/8 финал. Дастлабки ўйин
«Навбаҳор» – «Ал-Иттиҳод» - 0:0
Ҳакам: Иида Жумпеи (Япония)
VAR ҳаками: Кимура Хироюки (Япония);
«Навбаҳор»: 1.Ўткир Юсупов, 9.Одилжон Ҳамробеков, 10.Жамшид Искандеров, 11.Русланбек Жиянов, 13.Филип Иванович, 14.Жамшид Болтабоев, 17.Аброрбек Исмоилов, 23.Йован Жокич, 34.Фаррух Сайфиев, 77.Асадбек Собиржонов, 91.Тома Табатадзе.
Захира: 86.Александр Лобанов, 6.Иброҳим Йўлдошев, 25.Наврўзбек Иминжонов, 33.Шодиёр Шодибоев, 51.Гиорги Никабадзе, 52. Достонбек Абдулҳаев, 53.Алижон Алижонов, 54.Нурмуҳаммадад Тошпўлатов, 69.Шерзодбек Абдулбориев, 88.Озодбек Ўктамов, 99.Сиёвуш Ҳақназарий.
«Ал-Иттиҳод»: 1. Абдуллоҳ Ал Маюф, 7.Н`голо Канте, 8.Фабиньо, 15.Ҳасан Кадиш, 16.Файсал Ал Гамди, 17.Марван Ал Саҳаф, 26.Ахмед Хезаги (с), 33.Мадаллаҳ Ал Олян, 37.Фамаз Ал Ями, 90.Ромариньо, 99.Абдураззоқ Ҳамдаллаҳ.
Захира: 35.Муҳаммад Ал Манашан, 4.Омар Иброҳим, 6.Султан Ал Фархан, 27.Ахмед Ал Гамди, 29.Фархан Ал Шамрани, 30.Саад Ал Моса, 52. Талал Ҳажи, 7. Салеҳ Ал Жаман.











