Спорт | 14:59 / 19.02.2024
27484
1 дақиқада ўқилади

ЎФА ҳисобчиси 350 минг долларни ўзлаштириб, қочиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳисобчиси тахминан 4 миллиард сўмни (350 минг доллар) ўзлаштириб, Туркияга қочиб кетгани ҳақидаги хабар тарқалди. Ташкилот ҳолат юзасидан изоҳ бериб, ўрганиш ишлари олиб борилаётганини ва ҳали тасдиғини топмаган маълумотларни тарқатмасликни сўради.

Фото: Tribuna.uz

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳисобчиси катта миқдордаги пулни ўзлаштириб қочиб кетгани ҳақидаги хабарлар тарқалди.

Championat.asia’нинг ўз манбасига таяниб ёзишича, ҳолат ўтган ҳафта содир бўлгани ва ЎФА ҳисобчиси тахминан 4 миллиард сўм (350 минг доллар)ни ўзлаштириб Туркияга қочиб кетган.

Ҳолат юзасидан ЎФА расмий муносабат билдириб, бу борада ўрганиш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.

«ЎФА томонидан ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. ОАВ вакилларидан текширилмаган ва ҳали тасдиғини топмаган маълумотларни тарқатмасликни сўраймиз. Ўрганиш ишлари юзасидан тегишли хулосалар чиқарилгач, натижаси бўйича қўшимча ахборот берилади», дейилади ташкилот изоҳида.  

Мавзуга оид