Ўзбекистон | 17:04 / 22.02.2024
17336
2 дақиқада ўқилади

Собиқ МХХ биноси ўрнида қиймати 100 млн доллар бўлган меҳмонхона қурилади

Дониёр Камиловнинг Metropol Group компанияси собиқ Миллий хавфсизлик хизматининг биноси ўрнида қуриладиган меҳмонхонага 100 млн доллар инвестиция киритади. Меҳмонхонанинг фойдаланишга топширилиши 2026 йилга мўлжал қилинган.

Собиқ Миллий хавфсизлик хизматининг биноси ўрнида қурилиши режалаштирилган Радиссон меҳмонхонаснинг лойиҳа қиймати 100 млн долларга баҳоланмоқда. Бу – ҳукуматнинг “2024 йил I чорагига мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида кўзда тутилган.

Ўтган асрнинг 50-йилларида қурилган собиқ МХХ биноси бузиш ўтган йили бошланган эди. Дастлаб бино Ички ишлар вазирлиги марказий шаҳар поликлиникаси бўлган. Кейинроқ Ўзбекистон ССР Давлат хавфсизлик қўмитаси биносига айланган, сўнгра Миллий хавфсизлик хизмати биноси бўлган. 2018 йилда МХХ Давлат хавфсизлик хизматига ўзгартирилган ва янги жойга кўчирилган.

Пойтахтнинг Юнусобод тумани Сайилгоҳ кўчасидаги 2,2 гектар майдонда жойлашган ушбу inshoot 2021 йил ёзига қадар Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатида бўлган.

Бино 2021 йил июнда “Metropol Group” МЧЖ томонидан 210 млрд сўмга сотиб олинганди. Бу компаниянинг 100 фоизи улуши ўша вақтда ҳам, ҳозирда ҳам собиқ ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг ўғли Дониёр Комиловга тегишли экани кўрсатилган.

2023 йилнинг баҳорида Radisson Hotel Group компанияси Metropol Group билан мазкур бино ўрнида 4 та бинодан иборат, асосий ва энг баланди 22 қават бўладиган, 164 хонага эга меҳмонхона қуриш бўйича битим имзолагани маълум бўлди. Унинг фойдаланишга топширилиши 2026 йилга мўлжал қилинган.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest"да глобал иқтисодий трендлар муҳокамасига бағишланган Илмий-амалий кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани