Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда 24 та хонадон учун 37 кишидан пул ундирган МЧЖ раҳбари аниқланди
Жиззах вилоятининг Зафаробод туманида 24 та хонадон учун 37 нафар фуқародан пул ундирган МЧЖ раҳбари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтказилган терговга қадар текширувда «I.C.» МЧЖ томонидан «Бўстон» МФЙ ҳудудида 4 қаватли 24 та хонадондан иборат турар жой мажмуаси қурилган бўлса-да, МЧЖ раҳбари Ж.К. яна қўшимча равишда 13 та хонадон учун фуқароларнинг жами 303,9 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
08:47 / 16.05.2026
Кореяга ишчи визаси олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик фош этилди
09:44 / 19.04.2026
Жиззах вилоятида автобус ЙТҲга учради
16:30 / 30.03.2026
Жиззахда симёғоч қулаши оқибатида уч қорамол нобуд бўлди
08:53 / 18.03.2026