2024 йил 17 феврал куни, бир неча ойлик қонли жанглардан кейин Россия армияси Донецк областида 2015 йилдан буён  Украина қуролли кучлари учун муҳим истеҳком вазифасии ўтаган Авдийивка шаҳрини эгаллади. Украин қўшинининг чекиниши шошилинч тарзда амалга оширилди ва унинг давомида маълум миқдордаги ҳарбий хизматчилар бедарак йўқолди ёки асирга тушди. The Washington Post газетаси Украина қуролли кучларининг Авдийивкадан охирги лаҳзаларда чиққан етти нафар жангчиси билан гаплашди.

The Washington Post материал қаҳрамонларининг номларини келтирмаган, аммо уларнинг чақирув белгилари, ёши ва фотосуратларини (фақат «Бандит» лақабли жангчи юзини яширган). Газета Авдийивкадан чекинишни «ваҳима ва тартибсизлик» деб таърифлаган; ҳарбий хизматчиларнинг ҳикоялари «Украинанинг жанг майдонидаги ҳолати оғирлигини намойиш этиши», бу ерда жангчилар Ғарб ёрдами ва қўшимча кучлар келишига муҳтожлигини ёзган.

Нашр суҳбатдошларидан бири, Украина қуролли кучлари 3-алоҳида штурм бригадасининг «Майор» лақабли жангчиси 21 ёшда. У Авдийивкага феврал ойининг иккинчи ҳафтасида келган, талабаларнинг икки қаватли ётоқхонасига жойлашган ва унинг позициясига россиялик ҳарбий хизматчилар гуруҳи ҳужум қилганида мўъжиза туфайли асирга тушмай қолган.

Унинг бўлинмаси чекиниш тўғрисида буйруқ олганида «Майор» командирга айланади — бу вақтга келиб «ундан каттароқ ҳеч ким қолмаганди». Чунки кўплаб қуролдошлар яраланганди, дейди унинг ўзи. Шаҳардан чекиниш вақтида унинг гуруҳидан олдинроқда ҳаракатланган колонна артиллерия зарбасига учрайди. «Энг яхшилардан иборат колонна. Кўз ўнгимизда уни артиллерия йўқ қилди, — дейди „Майор“. — [Бу] одамлар менг тенги, 20 дан 30 ёшгача бўлган одамлар эди».

«Бизга чекинишни айтишди, аммо руслар ортимизда эди». Авдийивка ташлаб чиқилиши тафсилотлари

«Кавказ» чақирув белгисига эга 20 ёшли аскар ўз бўлинмаси билан Авдийивка кокскимё заводида ҳимояланган. Унинг баҳоларига кўра, у қарши туришига тўғри келган россиялик ҳарбийларнинг тўртдан уч қисми «муносиб» ҳарбий тайёргарликка эга бўлган, фақат тўртдан бир қисми «шунчаки эсанкираб қолган» ҳарбийлар эди. «Кавказ»нинг қуролдошларидан фақат ярмидан кўпроғи қандайдир жанговар тажрибага эга бўлган.

«Кавказ» 3-алоҳида штурм бригадасида хизмат қилган; у унинг отряди чекинишга тайёргарлик кўраётганида қўмондонлик билан алоқани йўқотган ва чекиниш ҳақида буйруқ бўлганидан бехабар бўлган президент бригадасининг адашиб қолган жангчиларига дуч келганини эслайди.