Ўзбекистон | 00:24 / 06.03.2024
11642
2 дақиқада ўқилади

Тошкентнинг барча йўллари тезкор ва хавфсиз бўлади – муаммоли чорраҳаларга ечим таклиф этилди

Чорраҳа зичланади, бурилиш радиуслари қисқаради ва ортиқча кенглик олиб ташланади. Пиёдалар учун хавфсизлик оролчалари барпо этилади. Светофорларни бошқариш бўйича интеллектуал тизим ташкил этилади. Барча йўналишларда видеодетекторлар қўйилади.

Тошкент шаҳридаги муаммоли чорраҳаларда замонавий технологиялар ва ёндашувларни қўллаб, тирбандликларни бартараф этиш ва пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш чоралари таклиф этилди.

Қайд қилинишича, чорраҳа зичланади, бурилиш радиуслари қисқаради ва ортиқча кенглик олиб ташланади. Пиёдалар учун хавфсизлик оролчалари барпо этилади.

Бу бурилиш жойларини хавфсиз қилади ва тезликни пасайтиради. Чорраҳадан ўтиш вақти ҳам ҳайдовчилар, ҳам пиёдалар учун қисқаради. Кутиш вақти камаяди, хавфсизлик оролчалари учун ҳам жой етади. Улар нафақат пиёдаларга йўлни кесиб ўтишда ёрдам беради, балки автомобиллар ҳаракатини тартибга солиб, уни тушуниш учун осонлаштиради.

Шу билан бирга, светофорларни бошқариш бўйича интелектул тизим ташкил этилади. У тирбандлик ҳосил бўлган кўчалардаги оқимларни бошқариш учун мўлжалланган.

Фото: Президент матбуот-хизмати

Барча йўналишларда видеодетекторлар қўйилади. Улар транспорт ҳаракатини таҳлил қилади. Шундан кейин светофорлар трафикка мослашади.

Манёврни кутаётган автомобиллар қўшимча полосалар ҳисобига 90 фоизга камаяди. Чорраҳадан ўтиш вақти 30 фоизга қисқаради.

Тошкентнинг барча кўча ва йўл тармоқларига бундай ёндашув ўтказиш қобилиятини сезиларли даражада ошириши, йўллар тезкор ва хавфсиз бўлиши таъкидланмоқда.

Мавзуга оид