Арманистон «ФСБ» ходимларини Ереван аэропортидан олиб кетишни талаб қилди
Аввалроқ «Звартноц» аэропортида Россия хавфсизлик кучлари арман полициясини хабардор этмасдан ҳарбий хизматдан бош тортган Дмитрий Сетраковни қўлга олган эди.
Арманистон Россия ҳукуматига Россия «ФСБ» чегара хизматининг «Звартноц» Ереван аэропортидаги иши тўхтатилиши ҳақида расмий хат йўллади, дея хабар бермоқда Armenpress 6 март, чоршанба куни мамлакат Хавфсизлик кенгаши котиби Армен Григорянга таяниб. «Бизнинг позициямиз шундан иборатки, Арманистон чегара қўшинлари «Звартноц» халқаро аэропортида хизмат қилиши керак», — деди Григорян ва бу позициядан Россияга «расмий хат» орқали хабардор этилганини қўшимча қилди.
«Улар кетса тўғри бўлади»
2024 йил феврал ойида Арманистон ҳукумати республиканинг Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидаги (КХШТ) аъзолиги музлатилганини эълон қилди. Шундан кўп ўтмай, мамлакат парламенти спикери Ален Симонян Россия «ФСБ» чегара хизмати ходимларини Ереваннинг «Звартноц» аэропортидан олиб чиқишга чақирди. У ўз позициясини Россия қўшинлари Арманистон «чегараларини ҳимоя қилмаслиги» билан изоҳлади.
Арманистонда «ФСБ» чегарачиларининг роли ҳақидаги мунозараларга Украинага қарши урушдан қочган россиялик Дмитрий Сетраков иштирокидаги воқеа ҳам сабаб бўлди. 2023 йил декабрида Россия хавфсизлик кучлари ўз ҳаракати ҳақида Арманистон ҳуқуқ-тартибот идораларини хабардор қилмасдан, Сетраковни Ереванда қўлга олди. Кейинроқ Сетраков Россияга депортация қилинган. Арманистонлик ҳуқуқ ҳимоячилари россиялик чегарачилар ҳаракатларини «Арманистон ҳуқуқ тизимига ҳужум» деб атади.
Арманистонда Россия ҳарбийларининг мавжудлиги
Россия чегарачилари 1992 йил 30 сентябрда тузилган давлатлараро шартномага мувофиқ Арманистонда жойлашган. Ушбу ҳужжатга мувофиқ, улар Арманистон-Туркия ва Арманистон-Эрон чегараларида, шунингдек, Еревандаги «Звартноц» халқаро аэропортида алоҳида назорат-ўтказиш пунктида хизмат қилади. Арманистонда «ФСБ» чегара хизмати ходимларини сақлаш ҳар икки давлат ҳукуматлари томонидан амалга оширилади.
Мавзуга оид
10:10 / 09.10.2024
РФ чегарачилари Арманистон ва Эрон чегарасини қўриқлашни тўхтатади
20:10 / 02.10.2024
Ўзбекистонлик хоккейчилар илк маротаба жаҳон чемпионатида иштирок этади
10:51 / 28.09.2024
«ФСБ» уч нафар хорижлик журналистга нисбатан иш қўзғатди
20:16 / 27.09.2024