Иқтисодиёт | 14:52 / 13.03.2024
14369
1 дақиқада ўқилади

Ишлаб чиқарувчилар бир йилда қанча солиқ тўлагани маълум қилинди 

Ўзбекистонда 2023 йилда ишлаб чиқарувчилар 41 триллион сўмдан ортиқ солиқ тўлагани маълум бўлди. 

Солиқ қўмитаси хабарига кўра, 2023 йил январ-декабр ойларида ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи 67 322 та юридик шахс томонидан 41,6 триллион сўмга яқин солиқ тўланган. Шундан 18,9 триллион сўми 20 та солиқ тўловчи ҳисобига тўғри келади. Уларнинг товар айланмаси 162,5 триллион сўм, қўллаган солиқ имтиёзлари миқдори эса 2,5 триллион сўмдан ошган. 

Ушбу солиқ тўловчилар томонидан таъминланган тушумлар солиқ турлари кесимида: 

  • ҚҚС — 6,5 триллион сўм; 
  • акциз солиғи — 3,7 триллион сўм;
  • ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ — 2,1 триллион сўм;
  • фойда солиғи — 1,9 триллион сўм; 
  • ЖШОДС — 1 триллион сўм;
  • ижтимоий солиқ — 921,7 миллиард сўм;
  • мол-мулк солиғи — 642,3 миллиард сўм;
  • ер солиғи — 343,2 миллиард сўм;
  • сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ — 110,6 миллиард сўм;
  • бошқа солиқлар — 1,5 триллион сўм.

Мавзуга оид