Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида яшовчи 21 ёшли И.А. содир этганлиги аниқланди.
Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган И.А. “Телеграм” мессенжери орқали М.Э. билан танишиб, унга АҚШдан ҳисобрақам олиб беришини ваъда қилиб, алдов йўли билан ундан 975 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган пластик картасига ўтказиб олган, сўнгра у билан алоқани узиб, пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, И.А.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
















