Қайд этилишича, кўмир қазиб чиқариш 5 836,0 минг тонна ёки прогнозга нисбатан 100,6 фоиз (5 800,0 минг тонна) бажарилган. Истеъмолчиларга 5 396,7 минг тонна кўмир етказиб берилди, прогнозга нисбатан 102,6 фоиз (5 257,5 минг тонна) бажарилган.
Ишлаб чиқариш амалдаги нархларда 1 469,1 млрд сўмга бажарилиб, режага нисбатан 100,0 фоизни ташкил қилди. Ишлаб чиқариш таққослама нархларда 1 313,6 млрд сўмни ташкил қилиб, режага нисбатан 101,7 фоизга бажарилди, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 114,8 фоиз.
2023-2024-йиллар куз-қиш мавсуми учун республика аҳолиси ва бюджет ташкилотларига жами 1 750,7 минг тонна, шундан аҳолига 1 175,9 минг тонна, бюджет ташкилотлари учун жами 574,8 минг тонна, шундан, тўғридан-тўғри бюджет ташкилотларига 346,2 минг тонна, (ДХШ асосида тадбиркорлик субъектларига 228,6 минг тонна) маҳаллий кўмир етказиб берилиши режалаштирилган.
2024 йилнинг 1 январ ҳолатига аҳолига 1 млн 102,4 минг тонна, бюджет ташкилотларига жами 569,4 минг тонна, шундан тўғридан тўғри бюджет ташкилотларига 349,2 минг тонна, давлат хусусий шериклик (ДХШ) асосида иситиш тизимларини бошқариш учун жалб қилинган тадбиркорлик субъектларига 220,2 минг тонна маҳаллий кўмир ортиб юборилди.
















