“Бу ҳолатга энди йўл қўйилмайди” - вазирлик ОТМ ходимларидан маълумотларни кирилл ёзувида беришни сўраб ёзган хатига муносабат билдирди
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ОТМ ходимларидан сафарлар бўйича маълумотларни кирилл ёзувида тўлдириб бериш талаби каби ҳолатларга кейинчалик йўл қўйилмаслигини маълум қилди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган хат бўйича масъул ижрочиси билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, зарур тавсиялар берилди, дейилади вазирлик баёнотида.
2024 йил 27 март куни олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари Комилжон Каримов буйруғи остида ОТМ ректорлари ва филиал директорларига жўнатилган хат тарқалди. Унда 2021-2024 йиллар давомида ҳар бир ОТМ ректори, проректорлари, бўлим ва бошқарма бошлиқлари, факултет деканлари ва кафедра мудирлари амалга оширган сафарлар бўйича маълумотларини ўзбек тили кирилл алифбосида бериш сўралган.
Хат ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ва жамаот фаоллари ўртасида муҳокамага сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан вазирлик расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ҳолат Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги раҳбарияти ва масъуллари иштирокида таҳлил қилиниб, ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва иш юритиш бўйича келгусида бу каби ҳолатларга қайта йўл қўймаслик ва унинг олдини олиш бўйича аниқ вазифалар белгиланган. “Ижтимоий тармоқларда тарқалган хатда келтирилган ҳолат юзасидан мазкур хат масъул ижрочиси билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, зарур тавсиялар берилди. Тизим ходимлари учун давлат тилида иш юритиш асослари бўйича семинарлар ўтказилиши режалаштирилди”, – дейилади расмий муносабатда.
Шунингдек, вазирлик тизим ташкилотлари ва олий таълим муассасаларида иш юритиш тўлиқ давлат тилида, яъни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида олиб бораётганини маълум қилган. Бироқ муносабатда ОТМлардан нега кирилл алифбосида маълумот сўралганига изоҳ берилмаган.
Маълумот учун, Ўзбекистонда “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги қонун 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган.
Тавсия этамиз
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда
Жаҳон | 23:40 / 11.03.2025
Амалдорлар “маҳаллий” хизмат автомобилларига ўтказилмоқда
Ўзбекистон | 16:34 / 11.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Австралияда вомбат боласини онасидан тортиб олган америкалик блогер депортация қилиниши мумкин
Жаҳон | 14:40
-
Зеленский: Россия урушни давом эттиришга интиляпти
Жаҳон | 13:53
-
АҚШ Россия банк сектори ва нефтига қарши санкцияларни кучайтиради
Жаҳон | 13:52
-
Трамп баёнотидан рози Фаластин, Путиннинг оташкесим шартлари ва Озарбойжон таклифларини қабул қилган Арманистон — кун дайжести
Жаҳон | 13:51
Мавзуга оид

16:16 / 13.03.2025
Бакалавриатга қабул учун тест топшириқлари сони ва баҳолаш тартиби тасдиқланди

16:36 / 24.01.2025
Дипломи Ўзбекистонда тан олинадиган дунё олийгоҳлари рўйхати эълон қилинди

16:29 / 22.01.2025
Ўзбекистонда Cyber university давлат университети ташкил этилади

16:34 / 20.12.2024