Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди
Тошкент шаҳар Яшнобод туманида яшовчи 33 ёшли Р.Д. (аёл) ариза билан мурожаат қилиб, Telegram мессенжерида профил эгаси Р.Д.нинг фотосуратларини ҳақоратли ёзувлар билан интернет ижтимоий тармоғига жойлаштирганини маълум қилган.
Фото: Киберхавфсизлик маркази
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент шаҳар Сергели туманида яшовчи 30 ёшли Х.Ф. (аёл) содир этгани аниқланган.
Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Х.Ф. Telegram мессенжеридаги профилда, шунингдек, “Инстаграм” ижтимоий тармоғидаги аккаунти орқали Р.Д.ни турли сўзлар билан ҳақоратлаб, камситган ва ушбу аккаунтда унинг фотосуратларини ҳақоратли ёзувлар билан жойлаштиргани аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 140-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Х.Ф.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлиги юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Қонунга мувофиқ, ЖКнинг 140-моддаси 2-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатдан уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари жазоси назарда тутилган.
Мавзуга оид
19:04 / 20.03.2026
Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
11:12 / 20.03.2026
Тошкентдан бир кунда 500 мингдан ортиқ автомобил чиқиб кетди
09:08 / 20.03.2026
Тошкент шаҳри яшаш ва овқатланиш хизматларида етакчи бўлди
08:35 / 20.03.2026