IT Park University Ўзбекистонда IT соҳасида амалий таълимга йўналтирилган биринчи университетдир.

Университет етакчи халқаро IT-компания бўлмиш EPAM Systems томонидан Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги қошидаги IT Park билан биргаликда ташкил этилган.

 

Таълимнинг асосий йўналиши - "Дастурий таъминот муҳандислиги"

Бундан ташқари, талабалар ўқишни тугатгандан сўнг дарҳол ишлаш имконини берувчи бешта машҳур амалий мутахассисликлардан бирини ўзлаштирадилар:

— Back-End дастурчиси;

— Front-End дастурчиси;

— Full-Stack дастурчиси;

— Мобил дастурчи;

—  Автоматлаштирилган синов бўйича мутахассис.

IT Park University’да таълим бошқа университетлардан ажратиб турадиган бир қатор ижобий хусусиятларга эга.

Улар билан танишиб чиққач бўлажак талабаларга қаерда таълим олишни танлаш осонроқ бўлади.

IT Park University’да ўқишнинг хусусий афзалликлари:

Амалиётчи ўқитувчилар

70% ўқитувчилар – халқаро IT-компания бўлмиш EPAM’нинг амалдаги дастурчилари

Амалиётга урғу:

50% дарслар амалий машғулотлардан ташкил топган. Шунингдек, талабалар ўқиш давомида 4 марта амалиёт ўтайдилар.

Халқаро таълим:

Талабалар уларнинг дунёқарашини кенгайтирадиган ва халқаро тажриба орттириш имконини берадиган хорижий амалиётларда қатнашади.

Саноатга шўнғиш:

Талабалар IT-компанияларида мажбурий стажировкадан ўтадилар. Энг билимлилари эса халқаро амалиётга юбориладилар.