Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши ТИВ раҳбарлари учрашади
15 апрел куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Баҳрайн, Қатар, Кувайт, БАА, Уммон ва Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтади.
Бугун Ўзбекистон пойтахтида "Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши" форматидаги ташқи ишлар вазирларининг иккинчи учрашуви бошланмоқда, деб хабар беради "Дунё".
2022 йилнинг 7 сентябр куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида "Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши – Марказий Осиё" Стратегик мулоқотининг биринчи вазирлар учрашуви бўлиб ўтган эди.
Формат истиқболларини 2023 йил 19 июл куни Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё мамлакатлари ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши етакчиларининг биринчи саммити якунлари тасдиқлайди. Олий даражадаги саммитда давлат етакчилари ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг узоқ муддатли йўналишларини белгилаб берувчи 2023-2027 йилларга мўлжалланган қўшма ҳаракатлар режасини тасдиқлади.
Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши 1981 йил 25 майда ташкил этилган минтақавий ташкилотдир. Унга Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Кувайт, Қатар, Уммон ва Баҳрайн киради. Ушбу давлатлар углеводородлар етказиб берувчи етакчи минтақа ва нуфузли жаҳон молия маркази ҳисобланади.
Ташкилотнинг асосий мақсади – сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик ва интеграция жараёнларини мувофиқлаштириш, яъни иқтисодий ва молиявий масалалар, таълим ва маданият, ижтимоий ва соғлиқни сақлаш, оммавий ахборот воситалари ва туризм, қонунчилик ва бошқарув муаммолари каби соҳаларни тартибга солишдан иборат. Кенгаш, шунингдек, саноат, қишлоқ хўжалиги ва сув ресурсларини муҳофаза қилиш соҳаларида илмий ва технологик тараққиётни рағбатлантиради.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
17:53 / 08.06.2026
АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Марказий Осиё мамлакатларига ташриф буюрмоқчи
09:00 / 03.06.2026
“Толибон” ва Россия: ҳарбий яқинлашув нимани англатади?
10:18 / 25.05.2026