Кўп ишлатган кўп тўлайди

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан 2024 йил 1 майдан аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ бир ойлик истеъмолининг базавий меъёрлари тасдиқланди.

Қарор билан, 1 майдан бошлаб маиший истеъмолчилар (аҳоли хонадонлари) учун қуйидагича ижтимоий (базавий) меъёрлар киритилади:

  • электр энергияси – ойига 200 kWhʼгача;
  • табиий газ (март–октябр ойларида) – ойига 100 куб метргача;
  • табиий газ (ноябр–феврал ойларида) – ойига 500 куб метргача.

Географик ва иқлим шароитларини инобатга олган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида иситиш мавсуми республиканинг бошқа ҳудудларидан фарқли равишда октябр–феврал ойлари деб белгиланди.

Ижтимоий меъёр доирасида аҳолига электр энергияси ва табиий газ имтиёзли нархларда етказиб берилади.

2024 йил 1 майдан кучга кирадиган тарифлар:

Электр энергияси

Маиший истеъмолчилар учун тарифлар (1 kWh учун ойига):

— 200 kWh'гача – 450 сўм (ҳозирда 295 сўм);

— 201 kWh'дан 1000 kWh'гача – 900 сўм;

— 1001 kWh'дан 5000 kWh'гача – 1350 сўм;

— 5001 kWh'дан 10 000 kWh'гача – 1575 сўм;

— 10 001 kWh'дан кейин – 1800 сўм.

Овқат тайёрлаш учун марказлашган ҳолда электр плиталари билан жиҳозланган кўп қаватли уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшовчи маиший истеъмолчилар белгиланган тарифларнинг 50 фоизи миқдорида тўлашда давом этади.

Истеъмолчиларнинг I ва II гуруҳлари (1000 сўм) ҳамда юридик шахслар учун (900 сўм) 2023 йил 1 октябрдан кучга кирган