Тошкент вилоятининг Қибрай туманида компютер тармоғи муҳандиси бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси буйруғида маълум қилинган.

Ҳужжатда келтирилишича, ҳодиса 2024 йил 1 май куни соат 17:20 ларда содир бўлган. 1998 йилда туғилган компютер тармоғи муҳандиси Сардорбек Мадаминов Қибрай тумани Университет ва Салар чорраҳасида ишлаётиб, ток уриши оқибатида вафот этган. У 6,5 метр баландликда электр симларини улаш жараёнида ҳаво электр узатиш тармоғига тегиб кетган.

Ҳозирда мазкур бахтсиз ҳодисани махсус текшириш учун комиссия тузилган.

Олдинроқ Тошкент вилоятининг 6 та, жумладан Қибрай туманига ҳам янги радарлар ўрнатилиши хабар қилинганди