Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда мактабга ўйинчоқ пичоқ олиб келган ўқувчининг ота-онаси жаримага тортилди
Ижтимоий тармоқда Мирзо Улуғбек туманидаги 187-мактабда қўлида пичоқ бўлган ўқувчи акс этган видеолавҳа тарқалди. Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Фото: Kun.uz
Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 6 май куни содир бўлган. Мирзо Улуғбек туманидаги 187-мактабнинг 11-«Ж» синф ўқувчиси И.Ж. мактабга ўртоқларига мақтаниш мақсадида пичоқ кўринишидаги ўтмас жисм (ўйинчоқ) олиб келган ва танаффус вақтида атрофидагиларга кўрсатиб мақтанган. У бу жараённи ўзининг телефонига съёмка қилган.
Ўқувчилар томонидан мактаб директорига хабар берилган. Ўқувчи ва унинг ота-онаси билан маҳалла инспектори, мактаб раҳбарияти ва Миллий гвардия ходимлари иштирокида содир этилган хатти-ҳаракати юзасидан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилган. Вояга етмаган ўқувчининг ота-онасига нисбатан МЖтКнинг 47-моддасига асосан жарима жазоси қўлланган.
Айни вақтда, ўқувчи Ж.И. ўзининг хатти-ҳаракатига нисбатан кўрилган чорадан норозилигини мактаб маъмурияти ва Миллий гвардия ходимига билдирган ҳамда видеолавҳани ижтимоий тармоққа жойлаштирган, дейилади Тошкент шаҳар ММТБ ахборот хизмати хабарида.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
Путин Зеленский билан фақат Украина таслим бўлган тақдирдагина учрашишга рози бўлади – Кислица
Жаҳон | 23:38 / 12.07.2025
-
Италия мафиясининг Лотин Америкасидаги етакчиси қўлга олинди
Жаҳон | 23:21 / 12.07.2025
-
Франция таркибида Янги Каледония давлати ташкил қилинади
Жаҳон | 22:41 / 12.07.2025
Мавзуга оид

23:27 / 23.05.2025
Ҳамбург марказий вокзалида аёл киши пичоқ билан одамларга ҳужум қилди. Камида 12 киши жароҳат олди

16:30 / 20.04.2025
Тошкентда фуқароларга пичоқ билан таҳдид қилган маст эркак 10 суткага қамалди

10:45 / 18.04.2025
Берлинда вокзаллар ва транспортда пичоқ олиб юриш тақиқланади

12:55 / 01.03.2025