Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Сирдарё вилоятида яшовчи 23 ёшли С.И. содир этганлиги аниқланган.
С.И. жабрланувчи Қ.М. билан Telegram мессенжери орқали танишиб, унга товар сотиб олиш учун ҳомий кераклиги ва пулларини оз фурсатларда 30 фоизга кўпайтириб беришини ваъда қилиб, алдов йўли билан 50 млн сўм миқдоридаги пул маблағларини ўтказиб олишга эришиб, мазкур пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан С.И.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.















