Товар ва хизматларнинг бозор нархидан келиб чиқиб солиқ базасини аниқлаш тартиби жорий этилади
Талаблар тажриба тариқасида қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилиши кутиляпти: 1 августдан – кўчмас мулк объектлари, биржа ва давлат харидлари учун электрон платформаларда сотиладиган товарларга, 1 октябрдан – рақамли идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировка қилиниши лозим бўлган товарларга.

Фото: Kun.uz
“Товарларнинг (хизматларнинг) бозор нархларидан келиб чиқиб солиқ базасини аниқлаш орқали тенг рақобат муҳитини яратиш тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Солиқ кодексининг 248-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ агар битим нархи товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан паст ёки юқори бўлса, солиқ органлари солиқ базасига тузатиш киритишга ҳақли.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сонли қарорининг 3-иловасига мувофиқ товарларни (хизматларни) бошқа товарларга (хизматларга) айирбошлаб реализация қилишда, юридик шахснинг мол-мулкидан шахсий мақсадларда фойдаланишда ва товарларни (хизматларни) бепул беришда (кўрсатишда) қўшилган қиймат солиғи базасини товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан келиб чиқиб аниқлаш тартиби тасдиқланган.
Қуйидагиларни назарда тутувчи “Товарларнинг (хизматларнинг) бозор нархидан келиб чиқиб солиқ базасини аниқлаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланади:
- товарларнинг (хизматларнинг) бозор нархини аниқлашда фойдаланиладиган усуллар ҳамда уларни қўллаш тартиби;
- товарларнинг (хизматларнинг) бозор нархидан келиб чиққан ҳолда қўшилган қиймат солиғи, фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ базасини аниқлаш тартиби.
Белгиланишича, мазкур қарор талаблари тажриба тариқасида қуйидаги товарларга нисбатан татбиқ этилади:
- 2024 йил 1 августдан эътиборан – кўчмас мулк объектлари, биржа ва (ёки) давлат харидлари учун электрон платформаларда сотиладиган товарларга;
- 2024 йил 1 октябрдан эътиборан – рақамли идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировка қилиниши лозим бўлган товарларга.
Солиқ қўмитаси 2025 йил 1 январга қадар мазкур тажриба натижаларидан келиб чиқиб, ушбу тартибни барча товарларга (хизматларга) қўллаш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва “Ўзбекистон Республикаси Товар-хомашё биржаси” акциядорлик жамияти 2024 йил 1 июлга қадар:
- давлат харидлари ва биржа савдолари иштирокчилари томонидан тузилган шартнома маълумотларини (ҳар бир лот ва товарлар номенклатураси кесимида);
- давлат харидлари ва биржа савдолари иштирокчилари томонидан тузилган шартномаларнинг ижроси бўйича электрон ҳисобварақ-фактура маълумотларини ўзларининг ахборот тизимларини интеграция қилган ҳолда ўзаро реал вақт режимида алмашишни йўлга қўяди.
Тавсия этамиз
АҚШда хатолик туфайли 400 йилга қамалган эркакка 1,7 млн доллар компенсация тўланди
Жаҳон | 23:34 / 04.07.2025
«Баъзилар учун геноцид даромадли» — БМТ эксперти бутун дунёни Исроил билан савдони тўхтатишга чақирди
Жаҳон | 18:56 / 04.07.2025
40 даража иссиқ: бунақа пайтда ходимлар қандай ҳуқуқларга эга?
Жамият | 17:15 / 03.07.2025
Иссиқдан қандай сақланиш керак? – ЖССТ тавсиялари
Ўзбекистон | 16:06 / 02.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Венгрияда сақланаётган Ўзбекистон тарихига оид қўлёзмалар нусхаси Тошкентда намойиш этилади
Ўзбекистон | 16:10
-
Германия президенти: Литвани ўз эркинлигини ҳимоя қилишда қўллаб-қувватлаймиз
Жаҳон | 15:57
-
Чақирилувчиларни танлаб олиш тартиби белгиланди
Ўзбекистон | 15:52
-
Болалар сони энг кам бўлган мамлакатлар маълум қилинди
Жаҳон | 15:49
Мавзуга оид

21:53 / 26.09.2024
Энг кўп солиқ ва божхона имтиёзини олган корхоналар маълум қилинди

08:50 / 20.09.2024
Солиқ қўмитаси икки банкни жавобгарлик чоралари тўғрисида огоҳлантирди

19:46 / 19.09.2024
Жамоат транспорти учун ҚҚС имтиёзи бекор қилинади

20:38 / 14.09.2024