14:52 / 31.05.2024
5688

1-чоракдаги давлат бюджети тақчиллиги 1,5 баробарга ошди

2024 йилнинг 1-чорагида давлат бюджети даромадлари 52,6 трлн, харажатлари эса 70,3 трлн сўмни ташкил этиб, тақчиллик 17,7 трлн сўмга етган. Бу – бир йил олдинги кўрсаткичдан 1,5 баробар, икки йил олдинги кўрсаткичдан 18 баробар кўп.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2024 йилнинг 1-чораги бўйича давлат бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботни эълон қилди.

Унга кўра, давлат бюджети даромадлари 52,6 трлн сўмни ташкил этиб, 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 5,3 трлн сўмга ёки 11,3 фоизга ошди.

2024 йилнинг 1-чорак якунлари билан давлат бюджети харажатлари (давлат мақсадли жамғармаларига ўтказилган трансфертлар билан бирга) 70 трлн 339,6 млрд сўмни ташкил этиб, 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 11,3 трлн сўмга ёки 19,2 фоизга ўсди.

Рақамлар 1-чоракда дефицит 17,7 трлн сўм бўлганини кўрсатади. Ўтган йилнинг мос даврил дефицит 11,7 трлн сўм бўлган. 2022 йил 1-чорагида эса бу кўрсаткич 1 трлн сўм эди.

2024 йилнинг 1-чорагида ижтимоий соҳа харажатлари учун Давлат бюджетидан 33 трлн 919,7 млрд сўм ёки умумий харажатларнинг 48,2 фоизи миқдорида маблағ ажратилган.

Top