Евро-2024 гуруҳ босқичи 26 июнга қадар давом этади. Плей-офф учрашувлари 28 июн куни, 1/8 финал босқичидан бошланади. Чорак финал ўйинлари 5 ва 6 июл, яримфиналлар — 9 ва 10 июл кунларига белгиланган. Финал 14 июл куни Берлиндаги «Олимпиаштадион» аренасида ўтказилади.
A гуруҳи жамоалари
Евро-2024 А гуруҳидан Германия, Шотландия, Венгрия ва Швейцария ўрин олган.
Юлиан Нагелсман бошқарувидаги немислар жамоаси турнир мезбони сифатида Европа чемпионати саралаш босқичидан озод этилганди. Евро-2020 да Германия 1/8 финалда Англиядан мағлуб бўлганди (0:2).
Шотландия Стив Кларк бошчилигида Евро-2024 саралашида А гуруҳида 17 очко тўплаб, Испаниядан кейинги 2-ўрин билан финал босқичига чиққанди. Олдинги Европа чемпионатида шотландлар D гуруҳида бир очко билан охирги ўринда қолиб, плей-оффга чиқа олмаганди.
Марко Росси бош мураббий бўлган Венгрия миллий жамоаси Евро-2024 саралашида G гуруҳида 18 очко билан биринчи бўлган. Европа-2020 чемпионатида венгрлар F гуруҳида икки очко билан охирги ўринда қолган ва плей-оффга чиқа олмаганди.
Мурат Яқин бош мураббийлигидаги Швейцария бу сафарги турнирга I гуруҳида 17 очко тўплаб, иккинчи ўрин билан келди. 2020 йилги Европа чемпионатида швейцарияликлар 1/4 финалгача етиб келишган ва пеналтилар сериясида Испаниядан мағлуб бўлишган (1:1, пеналти — 1:3).
Германия миллий жамоасининг Евро-2024 учун таркиби
Мюнхен. 00.00 (Тошкент вақти билан). Германия — Шотландия
15 июн, шанба
Кёлн. 18.00. Венгрия — Швейцария
19 июн, чоршанба
Штутгарт. 21.00. Германия — Венгрия
Кёлн. 00.00. Шотландия — Швейцария
23 июн, якшанба
Франкфурт Майн. 00.00. Швейцария — Германия
Штутгарт. 00.00. Шотландия — Венгрия
B гуруҳи жамоалари
Евро-2024 B гуруҳидан Испания, Италия, Хорватия ва Албания жамоалари жой олган.
Луис де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания миллий жамоаси саралаш босқичида 21 очко тўплади ва биринчи ўрин билан турнирнинг финал қисмига йўлланма олди. Қизил фурия саккиз ўйинда етти ғалаба ва бир мағлубият қайд этди. Евро-2020 турнирида испанлар яримфиналга чиққан ва пеналтилар сериясида Италияга мағлуб бўлганди (1:1, 2:4).
Лучано Спаллетти бошчилигидаги Италия миллий жамоаси Евро-2024 саралашида C гуруҳида 14 очко билан иккинчи ўринни эгаллади. Италянлар жамоаси Евро-2020 чемпионати ғолиби бўлганди. «Скуадра адзурра» Лондондаги «Уэмбли» стадионида кечган финалда Англияни пеналтилар сериясида мағлубиятга учратган (1:1, 3:2).
Златко Далич бошчилигидаги Хорватия миллий жамоаси
Евро-2024 саралашида D гуруҳида 16 очко тўплади ва иккинчи ўринни эгаллади. Евро-2020 турнирида хорватлар 1/8 финалда Испанияга қўшимча бўлимларда ютқазганди (3:5).
Силвинио бошчилигидаги Албания миллий жамоаси Евро-2024 саралашида Е гуруҳида 15 очко билан биринчи ўринни эгаллаганди. Албанлар учун ўз тарихидаги биринчи ва охирги Европа чемпионати 2016 йилгиси бўлганди. Ўшанда жамоа А гуруҳида уч очко билан учинчи ўринни эгаллаган, аммо плей-оффга чиқа олмаганди.
Евро-2024 турнирининг 24 иштирокчиси олтита гуруҳга бўлинган, ҳар бир гуруҳда тўрттадан миллий жамоа бор. Бу сафарги гуруҳ босқичида жами 36 ўйин бўлади. 1/8 финалга гуруҳлардан биринчи ва иккинчи ўрин эгалари тўғридан тўғри йўлланмага эга бўлади, шунингдек, олти гуруҳда энг яхши кўрсаткич қайд этган тўртта учинчи ўрин соҳиблари ҳам плей-оффда ўйнайди. Энг яхши учинчи ўринларни аниқлаш учун гуруҳ босқичидаги натижаларга қаралади. Қуйида ҳисобга олинган мезонлар муҳимлик даражасига кўра келтирилади:
тўпланган очколар сони;
урилган ва ўтказиб юборилган голлар нисбати;
урилган голлар сони;
ғалабалар сони;
«фейр-плей» бўйича интизомий очколар сони камлиги бўйича (ҳар бир сариқ карточкага бир очко, қизил карточка ёки иккинчи сариқ карточка билан майдондан четлатилишга уч очко ёзилади);
саралаш турниридаги рейтинг.
Евро-2024 плей-оффи сеткаси гуруҳ босқичидан кейин шакллантирилади ва 1/8 финалдан финал ўйинига қадар қамраб олади. Жамоалар ҳар бир босқичда биттадан ўйин ўтказади. Евро-2024 ғолиби 14 июл куни Берлинда ўтказиладиган финал ўйинида аниқланади.