Евро-2024 ўйинлар қаерларда бўлиб ўтади ва асосий саналар

Футбол бўйича 2024 йилги Европа чемпионати 14 июндан 14 июлга қадар бўлиб ўтади. Бу сафарги ўйинларга мамлакатнинг ўнта шаҳри мезбонлик қилади: пойтахт Берлин, шунингдек, Ҳамбург, Гелзенкирҳен, Дортмунд, Дюсселдорф, Кёлн, Лейпциг, Мюнхен, Франкфурт ва Штутгарт.

Европа чемпионати ўйинларини «Олимпиаштадион», «BVB-Штадион», «Дюсселдорф Арена», «Франкфурт Арена», «Арена АуфШалке», «Фолкспаркштадион», «Кёлн Штадион», «Лейпциг Штадиум», «Алянц Арена», «Штутгарт Арена» стадионлари қабул қилади.

Евро-2024 гуруҳ босқичи 14 июнда бошланиб, 26 июнга қадар давом этади. Плей-офф учрашувлари 28 июн куни, 1/8 финал босқичидан бошланади. Чорак финал ўйинлари 5 ва 6 июл, яримфиналлар — 9 ва 10 июл кунларига белгиланган. Финал 14 июл куни Берлиндаги «Олимпиаштадион» аренасида ўтказилади.

Европанинг амалдаги чемпиони Италия миллий жамоасидир. Евро-2020 финалида италянлар 11 метрлик зарбалар сериясида Англияни мағлуб этишган (1:1, пеналтилар бўйича — 3:2).

E гуруҳи жамоалари

Евро-2024 E гуруҳидан Словакия, Белгия, Руминия, шунингдек Миллатлар лигаси плей-офф босқичи орқали чиққан — Украина.

Украина миллий жамоаси Сергей Ребров бошқарувида саралашнин C гуруҳида 14 очко тўплаб, Англия ва Италиядан кейинги (очколар сони тенг ҳолатида италянлар фақат қўшимча кўрсаткич бўйича олдинга чиқди) учинчи ўринни эгаллади. Украинлар ўтиш ўйинлари плей-оффида Босния ва  Исландия тўсиғидан ўтиб, Европа чемпионатининг финал қисмига йўлланма олишди. Евро-2020 турнирида украинлар миллий жамоаси чорак финалга қадар етиб бориб, Англияга йирик ҳисобда (0:4) ютқазган ҳолда ортга қайтганди.

Словакия миллий жамоаси Франческо Калцона бошқарувида Евро-2024 саралашининг J гуруҳида иккинчи ўрин билан чиқди. Евро-2020 турнирида словаклар E квартетида уч очко билан учинчи ўринни эгаллаган ва гуруҳда қолиб кетганди.

Белгия миллий жамоаси Доменико Тедеско бошқарувида Евро-2024 саралаши F гуруҳида биринчи ўринни эгаллади. Олдинги турнирда белгияликлар чоракфиналда Италияга ютқазганди (1:2). 

Руминия миллий жамоаси Эдуард Йорданеску бошчилигида саралашнинг I гуруҳида биринчи бўлди. Руминлар Европа чемпионатида сўнгги бор 2016 йилда иштирок этган ва А гуруҳида атиги бир очко олиб, гуруҳдан чиқа олмаганди.

Украина миллий жамоасининг Евро-2024 учун таркиби