Жаҳон | 15:29 / 23.06.2024
11166
8 дақиқада ўқилади

Донецк областида ишлаётган сапёрлар ва Харкив ўққа тутилиши оқибатлари. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 850-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Россиянинг Харкив бўйлаб 22 июн куни кундузи йўллаган зарбаси оқибатида уч киши ҳалок бўлиб, 50 дан ортиқ киши яраланди.
  • ДХРдагилар Украина қуролли кучлари томонидан йўлланган зарба туфайли уч киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди, Белгород областида ҳам бир қурбон бор.
  • 22 июнга ўтар кечаси Россия Запорижжя ва Лвив областларида энергетика инфратузилмалари объектлари бўйлаб ракета зарбалари йўллади.
  • Ивано-Франковск ўққа тутилиши оқибатида Нефт ва газ миллий техника университети корпуси шикастланди.
  • Нидерландия мудофаа вазири Кайса Оллонгрен мамлакатУкраинага етказиш учун Patriot тизимининг етишмаётган қисмларини тўплагани ҳақида эълон қилди.
  • Словакия ҳукумати Украинага қирувчилар ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари етказиб беришга қарор қилган олдинги ҳукуматнинг ҳаракатларини текширишни талаб қилди.
  • Пентагон Украина қуролли кучларига Америка қуролларидан Россиянинг барча чегарадош ҳудудлари бўйлаб зарбалар йўллашга рухсат берган.
  • ЕИ ва Украина ўртасидаги аъзолик бўйича расмий музокаралар 25 июн куни старт олади.
  • Краснодар ўлкасида украин дронлари ҳужуми оқибатида қозонхона ходими ҳалок бўлди.

Кун воқеаси. Харкив шаҳри ўққа тутилиши

Украина қўшини Россия армиясининг Харкив атрофидаги юришини тўхтатишга эришган бўлса-да, шаҳар мунтазам равишда Россия қуролли кучлари томонидан ракета ва артиллерия зарбаларига дучор бўлиши давом этмоқда. Бундай ҳужумларнинг навбатдагиси 22 июн куни кундузи рўй берди. Харкив расмийларига кўра, шаҳарга тўртта бошқарилувчи авиабомба ташланган. Улардан бири беш қаватли уй устига тушган. Бошқа фуқаролик инфратузилма объектлари ҳам шикастланган — жамоат транспорти бекати, дўконлар, аҳоли яшамайдиган бошқа бинолар. Уч киши ҳалок бўлиб, 56 киши яраланган. Бомбалардан бирининг қулаши автомобил видеорегистратори орқали ёзиб олинган.

Харкивдаги коммунал хизматлар ходимлари Россия зарбаси оқибатида ҳалок бўлганлардан бирининг жасадини олиб чиқмоқда
Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETA
Харкивлик киши россияликлар авиабомбаси тушиши оқибатида қисман шикастланган бино фонида итини олиб кетмоқда
Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETA
Харкив марказидаги турар жой биноси подъездига бомба тушиши оқибатларини бартараф этаётган қутқарувчилар. «Суспiльне» нашри ўз мухбирига асосланиб қайд этишича, авиабомба тушиши оқибатида турар жой биносининг ташқи девори қисман, шунингдек камида учта қаватдаги квартиралар вайрон бўлган. 
Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETA
Россия зарбасидан қисман вайрон бўлган уйда яшовчи киши квартирадан бутун қолган буюмларини олиб чиқмоқда
Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETA
Бомба тушган уйда авария-қутқарув ишлари бутун тун бўйи олиб борилиб, 23 июн куни тонгида, соат 6:30 да якунланган
Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETA
Россиянинг 22 июн кунги ҳужуми қурбонларидан бири шу атрофдаги бекатда турган троллейбус йўловчиси бўлган
Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETA

Донецк областида кундалик ҳаёт

Донецк области бу ёзда РФ қуролли кучларининг ёппасига юриш амалиётлари ўтказаётган ҳудуд бўлиб қолмоқда. Россия қўшини Украина қуролли кучлари мудофаасини бир вақтнинг ўзида фронтнинг бир неча участкасида — Часив Яр ваТорецк атрофида, Курахово йўналишида ҳамда Авдийивка атрофидаги ҳудудларда ёриб ўтишга ҳаракат қилмоқда. Шунга қарамай, РФ қўшини бостириб келаётган ҳудудларда ҳаёт давом этмоқда.

Словянскдаги пляжда ўйнаётган болалар, 2024 йил 22 июн. Украина қўшини 10 йилдан ошиқ вақтдан буён ўз назорати остида сақлаб қолишни уддаламоқда, 2014 йил баҳорида Словянскка Игор Стрелков (Гиркин) бошчилигидаги «кўнгиллилар»нинг отрядлари кирганди (ва бир неча кун ўтиб у ердан сиқиб чиқарилганди)
Alina Smutko / Reuters / Scanpix / LETA
Словянскдаги кўл соҳилида спорт майдончасида ўйнаётган болалар, 2024 йил 22 июн
Alina Smutko / Reuters / Scanpix / LETA
Константиновка аҳолиси вакиллари РФ қуролли кучлари зарбасидан вайрон бўлган бино фонида. Донецк области шарқидаги бу шаҳар хавф остида турибди, Россия қўшини Часив Ярда украин мудофаасини ёриб ўтгудек бўлса, айнан ушбу шаҳар томон юриш қилиши мумкин
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
2024 йил апрел ойи охиридаги маълумотларга кўра, Донецк областининг Украина назорати остида қолган қисмида 525 минг киши яшаган. Бу Россия билан кенг кўламли уруш бошланишидан олдинги рақамдан (1,9 миллион) қарийб тўрт баробар камроқ
Alina Smutko / Reuters / Scanpix / LETA
Владимир Путин июн ойида Донецк области (ва Украинанинг яна уч региони) оккупация қилинишини ўз «тинчлик» таклифи шартларидан бири сифатида келтирганди. Шу билан бирга, РФ қуролли кучлари ҳозирда регион ҳудудининг фақат 60 фоиздан кўпроқ қисмини назорат қилмоқда
Alina Smutko / Reuters / Scanpix / LETA

Тарас Шевченко номидаги Киев миллий университетининг Ҳарбий институтида битирув кечаси 

 Киев миллий университетининг Ҳарбий институти (ВИКНУ) Украина қуролли кучлари учун турли соҳаларга ихтисослашган зобитларни тайёрлаб беради. Бу Украинадаги шу каби ягона таълим муассасаси. Фотода — ВИКНУнинг 2024 йилги битирувчилари дипломларни топшириш маросими
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA

Донецк области Селидово шаҳри ўққа тутилишида ҳалок бўлганлар

Селидовода Россия авиазарбаси оқибатида икки киши ҳалок бўлиб, уч киши яраланган, дея маълум қилган маҳаллий расмийлар. Хабар қилишларича, турар жой қурилмаси зарба ҳудудида қолган: бир неча беш қаватли уйлар, хусусий турар жойлар ва автомобил шикастланган.

Селидово сўнгги ҳафталарда мунтазам равишда Россия армияси томонидан ўққа тутилмоқда. Шаҳар Россия фаол юриш қилишга интилаётган Авдийивка фронтидан бир неча километр масофада жойлашган.

Jose Colon / Anadolu / Getty Images
Jose Colon / Anadolu / Getty Images

Украина қуролли кучлари Серебрянск ўрмонида ҳимояланмоқда

РФ қуролли кучлари 2022 йил баҳорида Луҳанск областидаги Креминна шаҳрини эгаллаб олганидан кейин унинг атрофидаги Серебрянск ўрмонзорлари устидан ҳам назорат ўрнатишга ҳаракат бошлаган. Ҳудуд учун жанглар шу вақтга қадар турли интенсивликда давом этмоқда.

Украина қуролли кучларининг фронтнинг мазкур участкасида жанг қилаётган бўлинмалари қаторида Миллий гвардиянинг 1-алоҳида топшириқли оператив бригадаси ҳам бор. Бригада оғир зирҳли техникалар ва артиллерия билан қуролланган.

Pablo Miranzo / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Pablo Miranzo / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Pablo Miranzo / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Pablo Miranzo / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Pablo Miranzo / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Донецк областидаги украин сапёрлари

Уруш Украинани дунёнинг энг миналаштирилган мамлакатига айлантирди. Миналар ва кичик портловчи қурилмалар Украина ҳудудининг учдан бир қисмини эгаллаб олган — ва миналардан тозалаш ишларига ўнлаб йиллар кетади. Қуйида Украина қуролли кучларининг 93-бригадаси сапёрлари Донецк областидаги ҳудудларда қандай иш олиб бораётгани кўрсатилган.

Jose Colon / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Jose Colon / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Jose Colon / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Jose Colon / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Мавзуга оид