Тадбирда Мўғулистон президенти, Ўзбекистон бош вазири, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ва бошқа расмийлар иштирок этди.
Тадбир қатнашчилари элчихонада дипломатлар учун яратилган шароитлар билан танишди.
Ўзбекистон ҳам яқин келажакда Улан-Баторда ўз ваколатхонасини очишни режалаштирмоқда.


Ухнаагийн Хурэлсух Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келган Мўғулистоннинг биринчи президенти бўлди.
Ташриф давомида икки давлат раҳбарлари “Давлатлараро муносабатлар ва ҳамкорлик тўғрисида”ги қўшма баёнотга имзо чекди.
Томонлар ўртасида жами 14 та ҳужжат имзоланди.
















