Украинада урушнинг 861-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- РФ мудофаа вазирлиги Часив Ярнинг «Новий» райони эгалланганини эълон қилди. Украиналик ҳарбийлар шаҳар бой берилиши «яқинлашди» деб ҳисобламоқда.
- «Росатом» украин дронлари Энергодардаги нимстанцияга ҳужум қилгани ҳақида хабар берди. Саккиз киши жароҳатланган.
- НАТО мамлакатлари 2025 йилда Украинага 40 миллиард евро ажратишга келишган, аммо Киевни кўплаб йиллар давомида қўллаб-қувватлашдан бош тортган.
- Россия Днипрога ракета ва дронлар билан ҳужум қилди. Олти киши ҳалок бўлган ва 50 дан ортиқ киши яраланган. Катта эҳтимол билан, ҳужум нишони «Южмаш» заводи бўлган.
- Россия ИИВ Москва областида ўқувчиларга РФ армиясининг Бучадаги жиноятлари ҳақида сўзлаб берган ўқитувчи қидирувга берилгани ҳақида эълон қилди.
- Bloomberg: Россия ва Хитой Shaheed намунасидаги дронларни ишлаб чиқмоқда.
- Новороссийскда денгиз дронлари ҳужуми тўғрисида хабар берилди. Расмийлар пляжга кириш жойларини вақтинча ёпган.
- Politico: Трамп НАТО Путин билан келишувини назарда тутувчи режани «ўйлаб кўрмоқда».




























