Жаҳон | 08:43 / 09.07.2024
8939
2 дақиқада ўқилади

Столтенберг Хитойни Украинага қарши агрессиянинг ташкилотчиси деб атади

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Украина ҳудудидаги қуролли тўқнашувлар Россия, Хитой, КХДР ва Эрон қанчалик чамбарчас боғлиқлигини кўрсатишини айтди. У Хитойни “Россиянинг Украинага қарши агрессиясининг бош ташкилотчиси” деб атади.

​​​​​​​Йенс Столтенберг. Фото: brightspotcdn.com

«Раис Си ва президент Путин, уларнинг барчаси НАТО ва АҚШ Украинада муваффақиятсизликка учрашини исташади. Агар Путин Украинада ғалаба қозонгудек бўлса, бу нафақат президент Путинга, Си Жинпингга ҳам дадиллик бағишлайди. Япония бош вазири айтганидек, Украинада бугун бўлаётган воқеалар эртага Осиёда рўй бериши мумкин», — деган Йенс CBS Newʼsʼга берган интервюсида.

Столтенберг НАТО блоки АҚШга жумладан Хитой билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун ҳам кераклигини қўшимча қилган. Унинг қайд этишича, алянс бу масалани ҳам тартибга сола олади, чунки НАТОда умумий ялпи ички маҳсулоти жаҳон ЯИМнинг ярмидан ошадиган 30 дан зиёд иттифоқчилар тўпланган.

Июл ойининг бошида НАТО бош котиби Хитойга босим ўтказиш учун Япония, Жанубий Корея, Австралия ва Янги Зеландия билан ҳамкорликни чуқурлаштириш ниятида эканини таъкидлаган эди. Пекин бунга жавобан блокнинг бундай баёнотларини танқид остига олди ва Осиё-Тинч океани минтақасида ўз манфаатларини ҳимоя қилишда давом этишини айтган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди