Тошкентда илк хайрия веломарафони — Pepsi Zero Marathon бўлиб ўтди
7 июл куни Тошкентда илк хайрия марафони — Pepsi Zero Marathon бўлиб ўтди. Бу тадбир шунчаки пойга бўлибгина қолмай, спорт ва экологияга муҳаббат рамзига айланди!

Фото: Pepsi Zero Marathon
Веломарафон фаол дам олишни ва соғлом турмуш тарзини ёқтирадиган мингга яқин иштирокчини бирлаштирди.
Тадбир барча велоспорт ишқибозлари учун муҳим воқелик эди. Ва у экологик тоза транспорт эвазига автомобилдан воз кечиш қанчалик муҳимлигини кўрсатиб берди. Иштирокчиларнинг ярмидан кўпи тадбирга велосипедда ёки пиёда етиб келишди, кейин эса бошқа транспорт воситаларидан фойдаланмай уйга қайтишди.
Тайёргарлик даражаси ва шахсий транспорти бор-йўқлигидан қатъи назар, 16 ёшдан катта ҳар бир киши марафонда иштирок этиши мумкин эди — Pepsi бренди барча иштирокчиларга пойга учун велосипедлар тақдим этди.
Эрталаб соат 8:00 да тетиклантирувчи ва мотивацион DJ-сетлар билан тадбирга старт берилди. Иштирокчилар тоза ҳаводан нафас олиб, пойтахтнинг махсус тўсилган марказий кўчалари бўйлаб 15 километрлик масофани босиб ўтишди – айланма йўналиш Magic City'да бошланиб, шу ерда тугади.
Барча иштирокчилар фахрий медаллар ва олти йўналиш бўйича совринлар учун беллашишди:
- Эркаклар: 16-29 ёш, 30-49 ёш, 50+;
- Аёллар: 16-29 ёш, 30-49 ёш, 50+
Ҳар бир йўналиш бўйича ғолиблар Pepsi брендидан пул мукофотлари билан тақдирланди:
- 1-ўрин: 15 000 000 сўм;
- 2-ўрин: 7 500 000 сўм;
- 3-ўрин: 2 500 000 сўм.
Веломарафоннинг энг кекса— 84 ёшли иштирокчисига ташкилотчиларнинг махсус соврини: профессионал велосипед тақдим этилди.
Чипта сотувидан тушган барча маблағ хайрия ишларига йўналтирилди.
Pepsi барча иштирокчиларга ёрқин ҳиссиётлар ва унутилмас кун учун миннатдорлик билдиради! Бренд янгиликларини Instagram'даги расмий саҳифа орқали кузатиб боринг: @pepsi_uzbekistan.
Тавсия этамиз
Чигирткалар босқини: Бу ҳам иқлим билан боғлиқ муаммоми?
Ўзбекистон | 15:49 / 14.05.2025
«Энг камбағал президент» Хосе Мухика вафот этди
Жаҳон | 08:03 / 14.05.2025
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Холокостдан омон қолган 97 ёшли кекса аёл университет талабасига айланди
Жаҳон | 01:16
-
Истанбулдаги музокаралар 16 майга кўчирилди. Зеленский Украина делегацияси таркибини тасдиқлади
Жаҳон | 00:53
-
9 млн долларни талон-торож қилишда айбланган Ўзбекистон фуқароси Россияда қўлга олинди
Ўзбекистон | 23:58 / 15.05.2025
-
Россия Қуруқликдаги қўшинлари қўмондони лавозимдан олинди
Жаҳон | 23:46 / 15.05.2025
Мавзуга оид

19:00 / 05.05.2025
Pepsi ва Lipton Ice Tea халқаро Brand Awards International 2024 мукофотига сазовор бўлишди

17:00 / 14.09.2024
Pepsi Music Fest 2024: Тошкент фахрига айланган жаҳон миқёсидаги фестивал!

17:00 / 04.09.2024
Pepsi Music Fest'га жуда оз қолди!

17:00 / 20.08.2024