Икки йил муқаддам Россия Северодонецкни эгаллаганди. Ҳозирда шаҳар учун жанглар вақтида ҳалок бўлган тинч аҳоли вакилларининг оммавий қабрлари эксгумация қилинмоқда
Северодонецк Луҳанскдан тахминан 70 километр масофада жойлашган. 2014 йилда, «ЛХР» Луҳанскни эгаллаганида Луҳанск областининг Украина назорати остидаги қисмининг вақтинча маъмурий маркази Северодонецк шаҳри бўлиб қолади. РФ қуролли кучлари Украинага кенг кўламли босқин бошлагач, 2022 йил мартида мазкур шаҳар учун ҳам жанглар бошланади ва бу ҳарбий ҳаракатлар июн ойи охирига қадар давом этиб, якунда Северодонецк тўлиғича Россия қўшини назоратига ўтади. Жанглар вақтида шаҳардаги қабристонлар мунтазам равишда ўққа тутилган, шу туфайли ҳалок бўлган тинч аҳоли вакиллари Северодонецк чеккасидаги Лесная Дача посёлкасидаги ибодатхона яқинига кўмилган. Шаҳар эгалланганидан икки йил вақт ўтиб, 2024 йил июл ойи бошида, Россия ҳукумати оммавий қабрлардан 50 дан ортиқ кишининг жасадларини чиқариб олди, уларнинг аксари жароҳатлардан вафот этган. Россиянинг ТАСС агентлиги хабарига кўра, оммавий қабр 12 қатордан иборат бўлиб, бу ерда жами 250 нафар атрофида одам кўмилган бўлиши мумкин. Эксгумациядан кейин экспертлар қурбонларнинг шахсини аниқлаш мақсадида ДНК намуналарини олишади. Кейин улар қабристондаги алоҳида қабрларда қайтадан дафн этилади.

Евгений Биятов / РИА Новости / Спутник / Profimedia

Александр Река / ТАСС / Profimedia

Александр Река / ТАСС / Profimedia






















