Қуйидагиларни назарда тутувчи Жисмоний шахсларни давлат тиббиёт муассасаларига ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланади:
жисмоний шахсларни давлат тиббиёт муассасаларига ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизмати кўрсатиш;
жисмоний шахс доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтганда янги манзилдаги давлат тиббиёт муассасасига композит шаклда ҳисобга қўйиш;
давлат хизматидан фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали мурожаат қилиш.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2025 йил 1 январга қадар:
қарор билан тасдиқланган регламентга мувофиқ давлат хизматини кўрсатиш ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминлайди;
ЯИДХПда давлат хизмати кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этади.
Адлия вазирлиги:
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматини кўрсатилиш фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ва мониторинг ўрнатади;
қарор билан тасдиқланган регламент талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни қўллайди.

















